Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти «Вагнер» хусусий ҳарбий компаниясини террорчи ташкилот деб эълон қилиш-қилмаслик масаласини кўриб чиқмоқда, деб хабар берди Bloomberg икки манбага таяниб.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

АҚШ бундай вариантни «хусусий ҳарбий компаниянинг Украинадаги иштироки ва унинг Африкада кучайиб бораётган фаолиятини чеклаш ҳаракатларининг бир қисми сифатида» кўриб чиқмоқда, деб ёзади агентлик. Манбаларга кўра, якуний қарор ҳали қабул қилинмаган. Оқ уй ва Давлат департаменти бу ҳақда изоҳ бермади.

Тузилма террорчи органлар рўйхатига киритилса, АҚШ расмийлари ушбу ташкилот аъзоларини жиноий таъқиб қилиш, шунингдек, унинг бутун дунё бўйлаб халқаро активларини кузатиш ҳуқуқига эга бўлади.

Ноябрь ойи бошида Politico нашри Европарламент депутатлари ҳам Европа Иттифоқи расмийларини «Вагнер»ни террорчи ташкилот деб тан олишга чақиргани ҳақида ёзганди. Депутатлар компания жангчилари Украинада халқаро ҳуқуқни бузаётганини таъкидлаган.

«Вагнер» ўзи қандай гуруҳ?

«Вагнер» гуруҳи биринчи марта Украинада 2014 йилда пайдо бўлган ва Россиянинг Қримни эгаллаб олишида муҳим рол ўйнаган эди. Унга махсус топшириқли бўлинма собиқ жангчиси Дмитрий Валеревич Уткин асос солган деб ҳисобланади, у гуруҳга Гитлернинг севимли композитори Ричард Вагнернинг номини берган.

Кўплаб Ғарб ОАВлари «Вагнер» гуруҳи тўғридан-тўғри Владимир Путинга бўйсунишини ёзади. Унинг ёлланма жангчилари болаларни ўлдириш, аёлларни зўрлаш ва қийноққа солиш, шунингдек, шафқатсиз қотилликларда айбланиб келади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Охирги 100 йил ичида содир бўлган дунёдаги энг кучли 10 та зилзила (видео+фото)
Дунё
Польша бош вазири Украинадаги уруш учинчи жаҳон урушига айланишини прогноз қилди
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси яна ошди