Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Кеча Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Владимир Путин Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида уч томонлама иттифоқ тузиш зарурлиги ҳақида гапиргани, Қозоғистон томони бунга тайёр эканини маълум қилганди.

Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида қандайдир иттифоқ тузилиши ҳақидаги гаплар Ўзбекистонда турли муҳокамаларга сабаб бўлди.

Россиянинг Интерфах нашри маълумотларига кўра, бу ерда гап газ соҳасида ҳамкорлик масаласида кетмоқда.

Қозоғистон ва Россия президентларининг Кремлда бўлиб ўтган музокараларида Россия газини Қозоғистон ва Ўзбекистон орқали транспортировка қилишни мувофиқлаштириш мақсадида «уч томонлама газ иттифоқи»ни ташкил этиш ҳақида сўз борган.

«Бу масалада қўшимча мувофиқлаштириш ва ҳатто музокараларни талаб қиладиган жиҳатлар мавжуд. Хусусан, гап газ соҳаси ҳақида кетмоқда. Аммо бу ерда биз ҳеч қандай масалани драматизация қилмаймиз.

Мен Владимир Владимировичга (Путинга) айтдимки, бундай масалалар бор, улар муҳокама қилишни талаб қилади, лекин мутлақо драматизациясиз. Бу иш жараёнида ҳал қилинадиган масалалар», - деди Тўқаев Кремлда Россия-Қозоғистон олий даражадаги музокараларидан сўнг Россия Бош вазири Михаил Мишустин билан бўлиб ўтган учрашувда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
АОКА “Human.uz” журналистлари билан боғлиқ ҳолат юзасидан муносабат билдирди 
Маҳаллий
Ўзбекистонда чиқинди газидан электр ишлаб чиқариш йўлга қўйилади 
Дунё
Путин йўқотишларга қарамай, баҳорда Украинага қарши янги ҳужумни режалаштирмоқда — Bloomberg