Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футбол бўйича ЖЧ—2022 2-турида Португалия ва Уругвай терма жамоалари 28 ноябрь, душанба куни ўзаро тўқнаш келди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Учрашувнинг биринчи бўлимида жамоалар эҳтиёткор ҳаракат қилди ва ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимда эса ҳар иккала жамоа ҳам очко кераклигини ҳис қилган ҳолда ҳужумкорликни оширди. 54-дақиқада Бруну Фернандеш жарима майдони ичига тўпни узатди, Роналду эса ҳавода тўпни рақиб дарвозаси томон киритиб юборди. Аммо кейинчалик маълум бўлдики, Роналду тўпга тегмаган ва ушбу гол Бруну ҳисобига ёзилди.

90+3-дақиқада Бруну пенальтини аниқ амалга оширди ва ҳисобни ишончли кўринишга олиб келди.

Португалия очколари сонини 6 тага етказди ва плей-офф масаласини ҳал қилди. Уругвай сўнгги турда Гана билан кейинги босқич масаласини ҳал қилиш учун майдонга тушади. Албатта, 1 очкога эга Жанубий Корея ҳам ҳамон курашда.

H гуруҳининг иккинчи ўйинида Гана Жанубий Корея устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

ЖЧ—2022

2-тур баҳси

28 ноябрь, душанба

Португалия — Уругвай 2:0

Голлар: 1:0 – 54 Бруну Фернандеш, 2:0 – 90 Бруну Фернандеш (пенальти).

Португалия: Диогу Кошта, Жоау Канселу, Пепе, Рубен Диаш, Мендеш (Геррейру, 42), Бернарду Сильва, Вильям Карвалью (Палиня, 83), Бруну Фернандеш, Рубен Невеш (Рафаэл Леау, 69), Роналду (Гонсалу Рамуш, 82), Жоау Феликс (Матеуш Нунеш, 82).

Уругвай: Rocheт, Варела, Годин (Пелистри, 62), Коатес, Хименес, Оливера (Виня, 86), Весино (де Арраскаэта, 62), Бентанкур, Вальверде, Кавани (Суарес, 73), Нуньес (Макси Гомес, 72).

Огоҳлантиришлар: Бентанкур (6), Рубен Невеш (38), Оливера (44), Жоау Феликс (77), Рубен Диаш (89).

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ота боласини, ака укасини танимайди, чанг-тўзон, терлаб-пишиб ҳар ким улоқни тақимига босиш қайғусида” — Пискентдаги кўпкаридан фоторепортаж
Маҳаллий
Туркиядаги даҳшатли зилзилада 3 419 киши ҳалок бўлди — воқеа тафсилотлари (видео)
Маҳаллий
Ангренда 19 ёшли қиз ўз жонига қасд қилди