Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Корея Эксимбанкининг EDCF жамғармаси бош директори Хва Жун Со билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда ITSV ахборот хизмати.

Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

Қайд этилишича, музокаралар чоғида мазкур жамғарма томонидан қўллаб-қувватланган умумий қиймати 500 миллион доллардан ортиқ бўлган соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳасида ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга ошириш жараёни муҳокама қилинган.

Миллий онкология маркази ва Катталар учун кўп тармоқли тиббиёт клиникаси қурилиши ҳамда Тashkent Pharma Park кластери ҳудудида фармацевтика университетини ташкил этиш (1-босқич) лойиҳалари шулар жумласидан.

Шунингдек, «Тиббиёт университетини ташкил этиш» ва «Тashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерининг илмий-ўқув қисмларини яратиш (2-босқич) лойиҳаларини амалга ошириш тўғрисида аҳдлашув баённомасини имзолашни тезлаштириш масаласи кўриб чиқилган.

Томонлар, шунингдек, қарз битимларини имзолашдан олдинги тартиботларни соддалаштириш имкониятларини муҳокама қилган. Ҳамкорликнинг янги истиқболли йўналишларини, жумладан, минтақавий автомобиль ҳамда темир йўл коммуникацияларини ривожлантириш ва соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштиришни белгилаб олган.

Учрашув якунлари бўйича томонлар муҳокама қилинган ташаббусларни, шунингдек, 2023—2024 йилларда ҳаётга татбиқ этишга режалаштирилган янги лойиҳаларни сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш мақсадида фаол ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Нукус воқеалари бўйича судланган Полат Шамшетов тергов ҳибсхонасида вафот этди
Дунё
Туркияда 7,4 магнитудали зилзила юз берди
Дунё
Москва метросидаги энг йирик теракт, Олимпиада ўйинларига мезбонлик қилган Гитлер ва 25 ёшида Британия тахтига ўтирган Елизавета. Кун хронологиясида 6 февраль