Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Толибон» ҳаракати The Telegraph нашрида Қатардаги жаҳон чемпионати стадионлари қурилишида қатнашиб, миллионлаб фойда кўргани ҳақида эълон қилинган маълумотни рад этди. Бу ҳақда Aamaj news хабар берди.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

«Толибон» баёнотига кўра, бундай ташвиқот Ғарб оммавий ахборот воситалари разведка миссиясининг бир қисми ҳисобланади. «Толибон» матбуот котиби Забиҳуллоҳ Мужоҳид Twitter’даги саҳифасида бу хабар ҳақиқатга тўғри келмаслиги ва Қатарда бундай келишув бўлмаганини ёзди.

У Доҳада 6 дан 10 тагача оғир техникага эга бўлганлари ва стадион қурилишига техника етказиб бериш орқали ойига 10 000 фунт стерлинг фойда олганларига жавобан қуйидагиларни маълум қилди:

«‘Толибонънинг ҳеч бирида оғир техника бўлмаган. Стадион қурилишига сармоя киритмаган ва Қатарнинг ҳеч бир компанияси билан бундай техникалар ҳақида шартнома тузмаган».

Telegraph нашрига кўра, Қатар ҳукумати «Ғарб билан тинчлик музокараларига ҳисса қўшиш бўйича саъй-ҳаракатлар доирасида» АҚШ ва БМТнинг розилиги билан «Толибон»нинг Доҳадаги аъзоларига бир неча минг доллар миқдорида ойлик пул таъминоти бериб турган.

Дастлаб бу пуллар нақд бўлган, аммо кейинчалик у тўғридан-тўғри «Толибон» расмийларининг банк ҳисоб рақамига тушган. Бу эса Америка ва Қатар расмийларига харажатларни кузатишни қийинлаштирган. Шунингдек, «Толибон» спорткарлар, бепул тиббий хизмат ва мунтазам озиқ-овқат билан таъминлангани илгари сурилган.

Telegraph «Толибон» расмийлари оғир ускуналарни Қатардаги қурилиш компанияларига сотиш ва ижарага бериш орқали миллионлаб доллар ишлаб топганини қайд этганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда 2022 йилда энг кўп қайси автомобиль ишлаб чиқарилгани маълум бўлди
Дунё
“Иккинчи Чернобил” — Дунайдаги экологик ҳалокат, қимматбаҳо картиналар ортилган Boeing’нинг бедарак йўқолиши ва Гандига уюштирилган суиқасд. Кун хронологиясида 30
Молия
Чорва молларидан автомобилгача: нега ўзбекистонликлар ўз жамғармаларини банкда сақламайди?