Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Борис Жонсон Украина касалхоналарига жўнатиладиган дори-дармон ва жиҳозлар учун Рождество йиғими бошланганини эълон қилди. Шунингдек, у Россия босқинидан озод қилинган Херсонга гуманитар ёрдамни машиналарга юклаш ва ташишда шахсан иштирок этди. Бу ҳақда Борис Жонсоннинг Twitter’даги саҳифасида маълум қилинди.

Фото: Twitter

Фото: Twitter

Жонсоннинг сўзларига кўра, у Circle Health Group — Буюк Британиядаги энг йирик хусусий шифохоналар тармоғи ташаббусида иштирок этган. Тармоқ Херсондаги касалхоналар учун 12 та юк машинасида тиббий асбоб-ускуналар тўплаган. Жонсоннинг ўзи эса 13-машинага замонавий тиббий каравот ва наркоз аппаратларини ортишга ёрдам берган.

Фото: Twitter

Фото: Twitter

Фото: Twitter

Фото: Twitter

Аввалроқ Борис Жонсонга Киевнинг фахрий фуқароси унвони берилган эди. Киев мери Виталий Кличко Жонсоннинг тинчлик даврида ҳам, урушнинг «энг кескин даврида» ҳам шаҳарга бир неча бор келганини ва кўплаб ёрдамини қайд этган.

 

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Қўшимча талаб этиладиган 37,5 минг тонна пиёз 1 апрелга қадар ички бозорларга киритилади
Маҳаллий
“YouTube’даги обуначиларимиз сони МДҲ мамлакатлари ИИВ каналлариникидан ҳам кўп” — Шоҳрух Ғиёсов ИИВнинг медиамакондаги фаолияти ҳақида гапирди
Маҳаллий
Тошкентда йўловчи автобус ёниб кетди