Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

20 ноябрь куни Navro‘z Mall СКМ (Андижон) да IMZO’нинг ишлаб чиқариш франшизаси доирасида иккинчи шоуруми тантанали очилди. Тадбир меҳмонларига экскурсия уюштирилиб, модель қаторининг янги янгиликлари ҳақида маълумотлар берилди ва улар ўзларини қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоб олишди.

Мижозлар оқ рангдаги ва ламинария билан очиладиган ҳар хил турдаги ойналарнинг кенг танловидан фойдаланишлари мумкин. Шоурум қулай, унда энг майда жиҳатларга ҳам эътибор берилган. Унинг шарофати билан мутахассилардан маслаҳат олиш учун навбат кутиш эҳтиёжи қолмади. Шоурумдаги махсус lounge ҳудудда нафақат бир финжон қаҳва билан дам олишингиз, балки маҳсулот буклетларини варақлаб, кўздан кечиришингиз мумкин. Материаллар ҳар бир тизим ҳақида ўз тавсифи, афзалликлари ва ойналаш имкониятларини жамлаган маълумотни ўз ичига олади.

Моделларнинг кенг ассортименти туфайли IMZO ойна тизимлари нафақат уйни ёқимсиз шовқин ва об-ҳаво шароитидан ҳимоя қила олади, балки ижодкорлик учун катта имкониятларни ҳам беради. Тайёргарликдан ўтган консултантлар шоурум меҳмонларига мижоз учун мутлақо индивидуал ва безак услубини акс эттирувчи маҳсулотларни танлашда ёрдам беради.

Бугунги кунда IMZO шаффоф конструкциялар соҳасида етакчи маҳаллий брендлардан бири бўлиб, мижозларга фақат юқори сифатли маҳсулотлардан фойдаланиш имкониятини беради.

«Маҳсулотларимизни ишлаб чиқариш технологик занжирининг барча босқичларида кўп босқичли сифат назорати амалга оширилмоқда. Биз маҳсулотларимизнинг барча зарурий синовларини ўтказамиз, бу бизга истеъмолчиларнинг сифатли ва ҳамёнбоп маҳсулотга бўлган эҳтиёжларини тўлиқ қондириш имконини беради. Биз Андижон шаҳрида иккинчи расмий шоурум очилишини эълон қилишдан мамнунмиз ва меҳмонларнинг IMZO маҳсулотларининг хизматлари ва сифатига самимий қизиқиш билдираётгани бизни янада қувонтиради. Ишончим комилки, биз катта натижаларга эриша оламиз», — дейишди бренд вакиллари.

Янги шоурумнинг очилиши туфайли IMZO маҳаллий бозорда ўз мавқеини мустаҳкамлайди, истеъмолчиларнинг шаффоф тузилмалар ҳақида хабардорлигини оширади ва уни харидорга яқинлаштиради.

Эслатиб ўтамиз, Андижонда ишлаб чиқариш франшизаси май ойида ишга туширилган эди. Бу шуни англатадики, ҳамкоримиз нафақат франчайзер брендининг ижобий нуфузига эга бўлиш имкониятларини, балки кенг кўламли ёрдамга эга бизнесни бошқариш бўйича батафсил қўлланмаларни, жумладан маркетинг, IT ва HR воситалари, тайёр ҳужжатлар ва франчайзернинг интеллектуал мулкини олади.

Янги IMZO франчайзилари бизнесни юритишнинг барча жабҳаларида амалий машғулотлардан ўътадилар. Шунингдек, франчайзи асбоб-ускуналар ва хом ашё етказиб бериш, яхши ривожланган логистика учун махсус шароитларга эга бўлади. Айтишимиз мумкинки, бу амалда ишлаб чиқилган ва бозор шароитида синовдан ўтган тайёр бизнес модели.

IMZO барчани янги шоурумга ташриф буюришга ва компания ривожланишининг янги босқичини қуйидаги манзилда баҳолашга таклиф қилади: Андижон ш., 10 уй.

Батафсил маълумотни IMZO компаниясининг расмий ресурсларида, расмий шоурумларида ёки Call-марказ орқали олиш мумкин.: +998 71 207−77−77

 IMZO расмий сайти

Facebook

Instagram

Реклама ҳуқуқи асосида.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Украина ташқи ишлар вазири Путиннинг “Зеленскийни ўлдирмаслик” бўйича берган ваъдасига муносабат билдирди
Спорт
А Серия. Элдор Шомуродовнинг дебют ўйинида “Специя” ўзида “Наполи”га йирик ҳисобда ютқазди
Дунё
Marsдан ҳам совуқроқ: АҚШда ҳаво ҳарорати тарихий рекордни янгилади (видео)