Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Германия собиқ канцлери Ангела Меркель Der Spiegel нашрига берган интервьюсида Россиянинг Украинага бостириб кириши унинг учун кутилмаган воқеа бўлмаганини айтди. Меркелнинг сўзларига кўра, сиёсатдан кетиш арафасида у Россия президенти Владимир Путин билан мулоқот ўрнатишга уринган.

Фото: Reuters

Фото: Reuters
Мен кетганимдан кейин янада тинчроқ давр бўлишини истагандим. Аммо бу (Украинадаги уруш — «Дарё» изоҳи) кутилмаган воқеа бўлмади. Минск келишувлари бузилди. 2021 йилнинг ёзида, президентлар Байден ва Путин ўртасидаги учрашувдан сўнг, мен Путин билан ва Европа Иттифоқи Кенгашида Эммануэль Макрон билан муҳокама учун мустақил Европа форматини яратмоқчи бўлдим. Айримлар бунга эътироз билдиришди, менинг эса сўзимда туриб олишга кучим йўқ эди, чунки ҳамма мен ҳақимда «У кузда кетади» деб ўйлаётганди, — деди собиқ канцлер.
Меркелнинг сўзларига кўра, Москвага сўнгги ташрифи чоғида ҳам унга нисбатан худди шундай муносабатда бўлишган. «Куч сиёсатида сенинг вақтинг тугади. Путин учун фақатгина куч муҳим», — тушунтирди у.

Собиқ канцлернинг таъкидлашича, урушнинг олдини олиш борасидаги ташаббусини бошқа немис сиёсатчиларига етказишга уринган, аммо у билан гаплашганлар масъулиятни ўз зиммасига олишга иккиланган.

Ангела Меркель сиёсатдан кетганидан афсусда эмаслигини таъкидлади. Унинг фикрича, сиёсатда янги ёндашувлар пайдо бўлиши керак эди. Меркель, шунингдек, Минск келишувлари Украинага вақтдан ютишга имкон берганини қайд этди.

2022 йил октябрь ойида Россиянинг собиқ бош вазири Сергей Степашин Меркель Владимир Путинни Минск келишувларини имзолашга «кўндирган асосий сиёсатчи» эканини маълум қилди.

Ангела Меркелнинг Москвага сўнгги ташрифи 2021 йил августида бўлиб ўтган, Россиянинг Украинадаги «махсус ҳарбий операцияси» 2022 йилнинг 24 февралида бошланган. Меркель 2005 йилнинг ноябридан 2021 йилнинг 8 декабригача Германия канцлери бўлиб ишлаган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Искандаров — энг яхши футболчи, Кападзе — энг яхши мураббий. Ўзбек футболида 2022 йилнинг энг яхшилари аниқланган маросимдан фоторепортаж
Маданият
Фарзандидан айрилган, 3 соат ухлаган, ҳожатхонада фаррошлик қилган: муваффақиятга эришиш йўлида турли қийинчиликлардан ўтган юлдузлар (фото)
Маҳаллий
«Сирдарёда бир сўм ҳам ўғирланмайдиган, коррупциясиз тизим яратилиши керак» — Сардор Умурзоқов