FTX Digital Markets (FTX криптовалюта биржаси оператори) активлари Багама ороллари қимматли қоғозлар комиссияси томонидан музлатиб қўйилди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Регулятор бу қарорни активларни сақлаб қолиш ва ликвидлик инқирозига дуч келган биржани барқарорлаштириш зарурати билан изоҳлади.
Комиссия мижозлар активлари нотўғри ишлатилган, нотўғри бошқарилган ва Alameda Research компаниясига ўтказилганлиги ҳақидаги оммавий айбловлардан хабардор. Комиссия маълумотларига кўра, ҳар қандай бундай ҳаракат потенциал ноқонунийдир, — дейилади регулятор пресс-релизида.
Орол расмийлари, шунингдек, компания учун вақтинчалик тугатувчини ҳам тайинлади.
Маълумотларга кўра, АҚШ Қимматли қоғозлар ва биржалар комиссияси FTX Trading (FTX Digital Markets бош компанияси) бош директори Сем Банкмен-Фридга қарши тергов бошлаган.
Coindesk ўтган ҳафта FTX билан боғлиқ инвестиция фирмаси Alameda Research ўз балансида биржа томонидан чиқарилган жуда кўп токенларга эга эканлигини хабар қилди.
Ишончсиз активларда биржа хавфсизлиги ҳақидаги янгиликлар фонида фойдаланувчилар сайтдан криптовалютани олиб ташлашни бошлади. Бу эса биткоиннинг қулашига олиб келди.
Айни пайтда биткоиннинг нархи 17,2 минг доллар атрофида бўлиб турибди. 10 ноябрь куни дунёдаги энг йирик криптовалюта 15,5 минг долларгача арзонлаган эди.
2021 йил ноябрь ойида криптовалюта нархи 69 минг долларгача кўтарилган.