Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Корпоратив муносабатларнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

Қарорга мувофиқ, 2022 йил 1 декабрдан тижорат ташкилотлари фаолиятида бир қатор енгилликлар берилади.

Хусусан, масъулияти чекланган жамиятлар, активларининг баланс қиймати БҲМнинг 100 минг баробаридан кам, давлат улуши 50 фоиз ва ундан кўп акциядорлик жамиятлари ва давлат унитар корхоналарида ички аудитни ташкил этиш бекор қилинади.

МЧЖнинг таъсис шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш, унинг вакилларига умумий йиғилишда иштирок этиш учун бериладиган ишончномани нотариал тасдиқлаш шарт бўлмайди.

Бундан ташқари, МЧЖда захира жамғармаси ташкил этилганда, унинг миқдорини устав фондининг камида 15 фоизи этиб белгилаш талаби бекор қилинади.

2023 йил 1 мартдан унитар корхона ёки қўшимча масъулиятли жамият шаклида юридик шахс ташкил этиш тўхтатилади.

2023 йил 1 апрелдан МЧЖ устав фондига қўшиладиган, қиймати БҲМнинг 10 минг бараваридан кўп пулсиз ҳиссалар баҳоловчи ташкилот томонидан баҳоланади ва баҳоланган қийматдан юқори бўлиши мумкин эмас.

Юридик шахслар қайта ташкил этилганда, корхоналарнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари қайта ташкил этилган юридик шахсга ўтган ҳисобланади.

2023 йил 1 июлдан хўжалик жамиятининг филиаллари, ваколатхоналари ташкил этилганлиги ва унинг устав фонди шакллантирилганлиги ҳамда тўловга қобилиятсизлиги юзасидан иш қўзғатилганлиги тўғрисидаги маълумотлар Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz)да эълон қилинади.

Мавзуга доир: Ўзбекистонда Ички аудит миллий стандартлари ишлаб чиқилди

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маданият
Демет Ўздемир янги лойиҳада суратга тушади, Иброҳим Челиккол эски уйига кўчиб ўтди. Турк киноси янгиликлари
Спорт
Бразилия етакчи, Франция — 2, Аргентина 5-ўринда. The Guardian ЖЧ—2022 фаворитлари рўйхатини эълон қилди
Спорт
Криштиану Роналду ЖЧ—2022 вақтида Португалия терма жамоаси базасини тарк этмоқчи бўлган