Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Наманганда газ таъминоти бўйича ҳолатни мунтазам кузатиб бориш имконини берадиган вазиятлар маркази фаолият олиб бормоқда. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.

Фото: Раҳмонжон Мамадалиев

Фото: Раҳмонжон Мамадалиев

Ушбу марказ вилоятдаги барча газ тақсимлаш шахобчалари орқали етказиб берилаётган табиий газ оқимини онлайн кузатиб бориш, замонавий ҳисоблагичлар билан жиҳозланган аҳоли хонадонлари ва улгуржи истеъмолчилар фойдаланаётган табиий газ ҳажмлари ҳамда улар томонидан амалга оширилган тўловларни абонентлар кесимида назорат қилиш имкониятини яратади.

«Марказ ёрдамида вилоятга кириб келаётган табиий газ, унинг босими ва сарфини кузатиб бориш мумкин. Олдинлари кунлик маълумотни ҳар 6 соатда олар эдик. Ҳозир ҳар сонияда таблодаги маълумотлар янгиланиб туради. Ақлли ҳисоблагичлар ўрнатилган аҳоли хонадонлари ҳам инсон омили аралашмаган, робот томонидан бошқариладиган дастурга ўтказилган. Ушбу дастур қарздорлик вужудга келса аввал огоҳлантиради, тўлов амалга оширилмаса, тармоқдан узиб қўяди. Қолаверса, тизимдаги барча автомобиллар GPS тизимига ўтказилган бўлиб, уларнинг ҳаракатланишини марказ орқали тўлиқ кузатиб борамиз», — дейди «Ҳудудгаз Наманган» газ таъминоти филиали бўлим бошлиғи Ёрқин Мубораков.

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акромов

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акромов

Шунингдек, вилоятдаги 432 мингдан ортиқ истеъмолчиларга етказиб берилаётган суюлтирилган газ таъминоти тизими ҳам тўлиқ автоматлаштирилган ва доимий онлайн назорат ўрнатилган.

Фото: Раҳмонжон Мамадалиев

Фото: Раҳмонжон Мамадалиев

Намангандаги газ таъминоти филиали томонида қабул қилинаётган табиий газ ҳажмларининг йўқотиш ҳолатларини қисқартириш мақсадида вилоятдаги 14 та шаҳар ва туман 51 та йирик ҳудудга ажратилиб, уларнинг кириш қисмига замонавий электрон газ ҳисоблаш приборлари ўрнатилди ва автоматлаштирилган тизимга уланди.

Фото: Раҳмонжон Мамадалиев

Фото: Раҳмонжон Мамадалиев

Вилоят ҳокими Шавкат Абдураззақов мазкур вазиятлар марказида бўлиб, табиий ва суюлтирилган газ таъминоти тизимини рақамлаштириш бўйича амалга оширилган ишлар билан танишди.

Мавзуга доир: Намангандаги иссиқхоналарга табиий газ узлуксиз етказиб берилаётгани маълум қилинди

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
«Электр таъминотидаги узилишларга кўп дуч келдим» — Ўзбекистонга кўчиб ўтган IT-мутахассис таассуротлари
Дунё
«Сирли одам» — Мурали Лал Жаланнинг Minerva City бўйича интервьюси баҳсларга сабаб бўлмоқда. Лал Жалан аслида ким?
Спорт
Бобур Абдухолиқов Беларусда мавсумнинг энг яхши тўпурари ва энг яхши футболчиси совринига эга чиқди