Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Октябрь ойининг ўрталарида, Украина Қуролли кучларининг қарши ҳужуми фонида, Россия зирҳли техникаларидан кунлик йўқотишлар сони 40 тадан ошди. Бу ҳақда Британия Мудофаа вазирлиги Украинадаги урушнинг бориши ҳақидаги кунлик таҳлилида маълум қилди.

Фото: «Gur.gov.ua»

Фото: «Gur.gov.ua»

Вазирлик маълумотларига кўра, сўнгги ҳафталарда ҳарбий техникадаги йўқотишлар ўрнини қоплаш учун Россия Беларусь захирасидан камида юзта қўшимча танк ва пиёдаларнинг жанговар техникасини сотиб олишга мажбур бўлган.

Британия вазирлигининг таъкидлашича, зирҳли ва артиллерия бўлинмалари Россиянинг уруш стратегиясида марказий ўрин тутади. Ҳозирда, дейилади ҳисоботда, Украинадаги Россия кучлари артиллерия ўқ-дорилари билан бирга хизматга яроқли зирҳли транспорт воситаларининг етишмаслиги туфайли қийинчиликларни бошдан кечирмоқда.

Россия аскарлари эса, вазирлик фикрича, эски пиёда жанговар машиналарида жанг қилишга мажбурланаётганидан ғазабда, улар бундай машиналарни «консерва қутилари» деб атаган.

Британия Мудофаа вазирлиги аввалги ҳисоботларидан бирида Россиядаги сафарбарлик доирасида хизматга чақирилганлар эски қуроллар билан фронтга жўнатилаётгани ҳақида хабар берган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Саудиялик тадбиркор Ўзбекистонда автомашина эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқаришга сармоя киритади 
Маҳаллий
1000 доллар ойлик олаётган ўқитувчилар, 1 млн нафардан ошган талабалар, янги қурилган 27 та ТТЖ — олий таълим вазири ўринбосари Комилжон Каримов билан эксклюзив су...
Маҳаллий
Тошкентда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди