Афғонистонда «Толибон» ҳаракати намойишларни тарқатиш учун Ички ишлар вазирлиги қошида аёллар бўлинмасини тузди. Бу ҳақда «РИА Новости» ёзмоқда.
Қайд этилишича, ҳаракат мамлакатдаги норозилик намойишларини тарқатиш учун Афғонистон муваққат ҳукумати қошидаги Ички ишлар вазирлигининг жамоат хавфсизлиги бўлимига аёлларни ёллаган. Вазирлик баёнотига кўра, айни пайтда мазкур бўлинмада 100 нафар хотин-қиз хизмат қилиш учун ўқитилмоқда. «Толибон» аёлларнинг вазифалари ҳақида расман изоҳ бермаган. Бироқ, экспертларнинг фикрига кўра, улардан аёллар норозилигига қарши туришда фойдаланиш мумкин.
Маълумот учун, октябрь ойи бошида Бадахшон вилояти ва пойтахт Кобулдаги университет талаба қизлари айрим қизларга рўмол ўрамаганлик баҳонасида муассасаларга кириш тақиқлаб қўйилгани ортидан намойиш ўтказган эди.
Мавзуга доир: «Толибон» Эзгулик вазирлигида аёллар учун ислоҳотлар билан шуғулланувчи бўлим ташкил қилади
Изоҳ (0)