Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

27–28 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти транспорт вазирлари мажлиси бўлиб ўтади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар қилди.

Қайд этилишича, тадбирда ташкилотга аъзо давлатлар ўзаро ҳамкорликда халқаро юк ташувлари жараёнларини ривожлантириш, минтақа транзит салоҳиятини ошириш, шунингдек, муқобил транспорт йўналишларини ривожлантириш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилади.

Тадбир доирасида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар темир йўл маъмуриятларининг биринчи учрашуви ҳамда ТДТ аъзо давлатлар портлари раҳбарлари бешинчи учрашуви ўтказилади.

Йиғилиш якунлари бўйича Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар ўртасида халқаро аралаш юк ташиш тўғрисида битим ва транспорт соҳасида ўзаро боғлиқлик дастури каби ҳужжатларнинг келишилиши кутилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Элдор Шомуродов Турин клубидан жиддий таклиф кутаётгани маълум бўлди
Маҳаллий
Тошкент туманининг Қозоғистон билан чегарадош ҳудудларидаги хонадонлар бузилиб, чегарани мустаҳкамлаш объектлари қурилади
Маҳаллий
Ўзбекистонда 3 декабрь куни об-ҳаво ёғингарчиликсиз, лекин туманли бўлиши кутилмоқда