Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Санкт-Петербургдан Тошкентга кўчиб келган блогер вақтинчалик бошпана ёки янги уйи сифатида Ўзбекистонни танлаган россияликларга ўз ёрдамини таклиф қилди.

«Энди Ўзбекистонга нафақат IT-мутахассислар, бизнесменлар ва бошқа зиёлилар, балки адолатсиз урушга боришни истамаганларнинг барчаси келмоқда. Шу пайтгача вазиятнинг яхшиланишига ишониб келган, тинч замонда ва эркин мамлакатда уйғонишига умид қилганларнинг барчаси. Одамлар қўрқув ичида», — деб ёзди Мария исмли блогер.

Мария қайд этишича, уни саволларга кўмиб ташлашган. «Вақтинчалик бошпана ёки янги уй сифатида Ўзбекистонни кўзлаётганларнинг барчасига имкон қадар ёрдам беришга тайёрман», — дея блогер нима учун айнан Ўзбекистонни танлаш кераклиги сабабларини келтириб ўтди. Улар орасида жадал ривожланаётган иқтисодиёт, илиқ иқлим, россияликлар учун визалар йўқлиги ва легализация учун максимал даражада қулай шартлар, рус тилида сўзлашувчи жамият, меҳмондўст одамлар, таомлар, ички туризм учун улкан имкониятлар тилга олинди.

Блог ҳақидаги маълумотда айтилишича, у Ўзбекистондаги ҳаёт, релокация, менталитет ва маданий ўзига хосликлар ҳақида ҳикоя қилади. «Маданият вазирлиги билан ҳамкорлик олиб бораман. Мамлакат бўйлаб саёҳат қиламан ва унинг сахийлигидан ҳайратга тушишдан чарчамайман», — дейилади унда.

Эслатиб ўтамиз, Россияда 21 сентябрь куни сафарбарлик эълон қилинганидан кейин Грузия, Қозоғистон, Финляндия билан чегараларда ҳарбий хизматга чақирилишдан хавфсираб, мамлакатни тарк этаётган россияликлардан иборат катта навбатлар ва автомобиль тирбандликлари юзага келди. Жуда кўп сонли россияликлар Ўзбекистон ҳудудига ҳам ўтди.

Аввалроқ Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги сўнгги вақтларда фуқаролардан Украина атрофидаги вазият бўйича мурожаатлар кўпайгани муносабати билан айрим масалаларга ойдинлик киритган эди. Ўзбекистон ўзининг ташқи сиёсатини амалга оширишда миллий манфаатларга, асосий тамойиллар саналувчи, жумладан, очиқлик, тенг ҳуқуқлилик, суверенитет, ҳудудий яхлитликни ҳурмат қилиш, бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик каби устуворликларга доимо содиқлиги айтилди.

«Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келаётган Россия Федерацияси фуқаролари сонининг кўпайишига тўхталадиган бўлсак, уларнинг мамлакатимизда бўлиш масаласи, шунингдек, эҳтимолий экстрадиция қилиниши Ўзбекистон қонунчилиги, икки томонлама ва кўп томонлама ҳуқуқий ҳужжатлар асосида тартибга солинишини қайд этамиз.

Шу билан бирга, ҳуқуқбузарлик содир қилмаган хорижий давлат фуқаролари мажбурий депортация қилиб юборилмайди», — дейилади вазирлик хабарида.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 2 декабрь куни 156 кишида коронавирус аниқланди
Маҳаллий
Жанубий Корея мамлакатда ишлаш ниятидаги ўзбекистонликлар учун квоталар сонини оширади
Дунё
«Ҳинд Чернобили» — Пхобалдаги техноген ҳалокат, Эрон олий раҳбарига айланган Ҳоманаий ва Совуқ урушга якун ясаган Ельцин—Буш. Кун хронологиясида 3 декабрь