Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Дҳармендра 1958 йилда Мумбайга илк бор Filmfare истеъдодлар танловида қатнашиш учун келган. Унинг ташқи кўриниши дарҳол продюсер Аржун Хингоранининг эътиборини тортди. Албатта, келажакда уни 55 йиллик муваффақиятли карьера кутиб турарди. Бугунги кунгача Дҳармендра Болливудга қадам қўйган энг кўркам йигит сифатида танилган. Қолваэрса, ўтган асрнинг 70 йилларда у Шон Коннери ва Пол Нюман сингари дунёдаги энг келишган эркаклардан бири ҳисобланган, деб ёзади Bollywoodtime.

Фото: Bollywoodtime

У ўз фаолиятини 1960 йилда Шамми Капур ва Ражендра Кумар саҳнада порлаган вақтларда бошлаган. 10 йилдан кейин у Ражеш Ханна феномени соясида ишлашга мажбур бўлди. Кейинроқ маҳоратли Амитабҳ Баччан пайдо бўлди. Дҳармендра оммавий ахборот воситалари ва танқидчиларнинг эътиборига сазовор бўлмаса-да, Болливуддаги етакчи продюсерларининг севимлисига айланди.

Фото: Bollywoodtime

У «келишган юлдуз» лақабини олди, чунки унинг фильмлари қанчалик оддий бўлмасин, ижодкорларга катта пул олиб келди. Фаолиятини романтик роллар билан бошлаган Дҳарам 80-90 йилларда жанговар юлдузга айланди. У 50 ёшдан кейин ҳам муваффақиятли бош ролларни ижро этди ва бу кўп жиҳатдан унинг харизмаси билан боғлиқ. Ҳозирда актёр 80 ёшдан ошган бўлса-да, ҳамон унга содиқ мухлислар бор.

Фото: Bollywoodtime

Ярим асрлик фаолияти давомида Дҳармендра томошабинларга 300 дан ортиқ фильмларни тақдим этди. 60 йиллар «Маҳбус», «Ҳаёт йўли», «Гул ва тош», «Ҳақиқат» номили унутилмас лойиҳалари билан ажралиб турди. 70 йиллар «Зита ва Гита», «Қасос ва қонун», «Муҳаббатнинг абадий эртаги» билан эсда қолди. Унинг кўплаб фильмлари кумуш, олтин ва платина юбилейларини нишонлади.

Фото: Bollywoodtime

Актёр сифатида Дҳармендра фаолияти давомида ўсиб борди. У актёрликни уятчанг йигит сифатида бошлаган. Аржун Хингоранидан ёш ва тажрибасиз Дхарам экранда яхшироқ кўриниш учун саҳналарни бир неча марта қайта суратга олишни сўраганини эслайди. Аммо 70 йилларга келиб Дхарамда ўзига нисбатан мустаҳкам ишонч пайдо бўлди ва у кейин кадрда қандай кўринишига аҳамият бермади. У кўплаб фильмларнинг қалби ва ҳинд кино саноатидаги энг дўстона актёрлардан бири эди. Унинг партнёрларидан Шармила Тагор, Рекҳа, Амитабҳ Баччан, Жая Баччан ва Моушуми Чаттержи ҳам ўз интервьюларида актёрни шундай таърифлаган.

Фото: Bollywoodtime

Дҳармендра синов учун Мумбайга келишидан тўрт йил олдин турмуш қурганди. Ўша пайтда у аллақачон Виджет исмли қизининг отаси бўлган, унинг шарафига у ўзининг продюсерлик компаниясига Vijayta Films деб ном берди. Қолаверса, Санни тахаллуси билан машҳур бўлган Ажай исмли ўғли ҳам бор эди.

Фото: Bollywoodtime

Дҳармендранинг муваффақияти унинг бутун Санеҳвал оиласига яхши ва фаровон ҳаётда яшаш имкониятини берди. У ота-онасини Мумбайга кўчириб келди ва укаси Ажитни ўзига ёрдамчи қилиб олди. 1980 йилда Дхарам биринчи хотини Пракаш билан ажрашмасдан актриса Ҳема Малинига уйланди. Маълумотларга кўра, у икки рафиқаси билан ҳам турмушни сақлаб қолиш учун Исломни қабул қилган ва бунинг учун танқидга учраган. Бироқ Деоллар оиласида яна иккита қиз — Эша ва Оҳана дунёга келди.

Дҳарменда ва унинг ўғиллари Санни ҳамда Бобби

Дҳарменда ва унинг ўғиллари Санни ҳамда Бобби
Фото: Bollywoodtime

Ҳа, ўша вақтда аёллар Ражеш Ханнага қон билан хат ёзишган. Аммо Дҳармендра Болливуд хонимларининг ҳурматига сазовор бўлганди. У маданияти ва  мулойим одоби билан қалбларни забт этди. Бунга Ҳема Малинининг ҳам юраги дош бера олмади. Гарчи актёрнинг эътирофига кўра, Ҳема уни сон-саноқсиз марта рад этган бўлса ҳам таслим бўлмади.

Фото: Bollywoodtime

Дҳармендра шу қадар кучли романтик аурага эга эдики, у Амрита Сингх, Димпл Кападия, Сону Валия, Сонам, Пунам Диллон ва Рати Агнихотри каби актрисалар билан фильмларда ажойиб жуфтлик сифатида рол ижро этган.

Фото: Bollywoodtime

Дҳармендра нафақат келишган актёр, балки ақл бовар қилмайдиган ҳазилкаш инсон ҳам. У одамларни қандай қилиб кулдиришни билади. Балки шунинг учун ҳам 86 ёшида руҳан тетиклик ва ҳушёрликни сақлаб қолгандир.

Фото: Bollywoodtime

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маданият
«Худодан қўрқмаган одамдан қўрқдим». Ўзбекистон халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов оилавий низолар туфайли ижара уйда яшамоқда (видео)
Маҳаллий
«Одамлар ўлимида ўзимни айбдор ҳисобламайман» — Нукусдаги тартибсизликлар етакчиси Даулетмурат Тажимуратов
Маҳаллий
Самарқандда ўқувчининг онаси «замдиректор»ни калтаклади