Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга 3 октябрь куни расмий ташриф билан Будапештга борди. Бу ҳақда президент матбут хизмати хабар бермоқда.

Фото: Президент матбут хизмати

Фото: Президент матбут хизмати

Ференс Лист номидаги халқаро аэропортда давлат раҳбарининг ташрифи муносабати билан Ўзбекистон ва Венгрия байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.

Фото: Президент матбут хизмати

Фото: Президент матбут хизмати

Мамлакат етакчисини Венгрия иқтисодий ривожланиш вазири Мартон Над ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Фото: Президент матбут хизмати

Фото: Президент матбут хизмати

Саммитнинг асосий тадбирлари эртага, 4 октябрь кунига мўлжалланган. Венгрия президенти Каталина Новак билан учрашув бўлиб ўтади. Сўнг Шавкат Мирзиёев ва бош вазир Виктор Орбан тор доирада ва кенгайтирилган таркибда учрашув ўтказади. Якунда икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўплами имзоланиши кутилмоқда.

Фото: Президент матбут хизмати

Фото: Президент матбут хизмати

Президентнинг ташрифи доирасида Венгриянинг етакчи компаниялари ва молиявий тузилмалари раҳбарлари билан ҳам учрашиш кўзда тутилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Россия бош вазири Мишустин Ўзбекистонга келди (фото)
Дунё
«Дарё»кундалигида 1 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Дунё
Эронда мамлакат терма жамоасининг ЖЧдаги мағлубиятини нишонлаган йигит отиб ўлдирилди