Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Швеция пойтахти Стокгольмда Нобель ҳафталиги бошланди. Биринчи бўлиб, анъанага кўра, физиология ва тиббиёт бўйича Нобель мукофоти совриндорлари эълон қилинди.

https://twitter.com/НобелPrize/status/1576867617536503808

Бу йил мукофот швециялик олим Сванте Паабога насиб қилди, унинг илмий иши «қирилиб кетган гомининлар (горилла, шимпанзе, шунингдек, замонавий одамлар ва Ҳомо оиласининг қирилиб кетган вакилларини бирлаштирувчи гуруҳ) геноми ва одам эволюцияси тадқиқотлари»га бағишланади.

2021 йилда тиббиёт ва физиология соҳасидаги Нобель совриндорлари АҚШда фаолият юритувчи Дэвид Julius ва Ардем Патапутян бўлганди. Мукофот уларга ҳарорат ва сезги рецепторларига оид тадқиқот учун берилганди.

4 октябрь куни физика, 5 октябрь куни кимё, 6 октябрь куни адабиёт бўйича Нобель мукофоти совриндорлари эълон қилинади. 7 октябрь куни эса Ослода тинчлик бўйича мукофот соҳиби маълум бўлади. 10 октябрда эса иқтисодиёт бўйича Нобель мукофотини ким олгани эълон қилинади.

Мукофотларни топшириш маросими 10 декабрда — мукофот таъсисчиси Алфред Нобель вафот этган кунда бўлиб ўтади. Одатда совриндорлар мукофотларни Швеция қироли Карл XVI Густав иштирокидаги тантанали маросимда шахсан қабул қилиб олади. Бироқ 2020 ва 2021 йилларда коронавирус пандемияси туфайли, маросим видеоформатда ўтказилганди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Спорт
«ПСЖ» пешқадам, «Барселона» 2-ўринда. ЖЧ—2022 да қайси клуб вакиллари энг кўп гол урмоқда?
Дунё
«Ҳа, биз буни қиляпмиз, лекин Қрим кўпригига ким зарба берди?» Путин — Украина энергетика объектларига зарбалар ҳақида
Маҳаллий
«Ўзгидромет» аномал совуқ об-ҳаво қачонгача сақланиб қолишини маълум қилди