«Уммон» гуруҳи хонандаси Зоҳид Ризқиев даҳшатли аварияга учради. Тарқалган хабарларга кўра, автоҳалокат Юнусободдаги Мегапланет савдо мажмуаси яқинида содир бўлган.
У BMW автомашинасида катта тезликда ҳаракатланиб, бошқарувни йўқотган. Унинг ёнида Суннат исмли яқин дўсти бўлган ва у воқеа жойида вафот этган.Ушбу маълумотларни турмуш ўртоғи Камола Ортиқова Instagram саҳифасига жойлади ва халқдан турмуш ўртоғини дуо қилишларини сўради. Бундан ташқари, у уч ойлик ҳомиладор эканлиги ва ҳозиргина турмуш ўртоғи унинг ёнидан яхши кайфиятда кетганлигини ҳам ёзиб қолдирган.Бундан икки кун аввал Камола турмуш ўртоғининг хиёнати сабаб жиддий келишмовчиликка борганини маълум қилганди.