Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тожикистон мудофаа вазири Шерали Мирзо мамлакат армиясига чақирув кампаниясига тайёрланишга бағишланган йиғилишда мансабдор шахсларнинг фарзандларини ҳарбий хизматга жалб қилиш бўйича қатъий топшириқ берди, деб ёзади Asia Plus.

Фото: Тожикистон Мудофаа вазирлиги

Фото: Тожикистон Мудофаа вазирлиги

Шунингдек, вазир тегишли идораларга ҳарбий хизматга чақирилувчиларни тиббий кўрикдан ўтказишда қонун бузилишларига йўл қўймаслик ва армияга ноқонуний чақирлиш йўлларининг олдини олишни буюрди.

Бундан ташқари, у ҳарбий комиссарларга «фуқароларга яхши муносабатда бўлиб, миллий армия сафларига соғлом ва қобилиятли ёшларни чақириш»га даъват этди.

Вазир ушбу топшириқларни армия кузги чақирув кампанияси олдидан берди, у 1 октябрда бошланиб, икки ой давом этади.

Аввалроқ ОАВлар давлат тузилмаларидаги лавозимларда ишловчи бир нечта амалдорларнинг фарзандлари ҳарбий хизматга чақирилганини маълум қилганди.

Нашр қайд этишича, ҳар йили ҳарбий хизматга чақирув бошланиши билан, ижтимоий тармоқларда ёшларнинг хизматга жалб қилиниш учун қўлга олинишлари акс этган видеолар тарқалади, бу халқ орасида «ов» деб аталади.

Мудофаа вазирлиги «ов» уюштирилишини доим рад этиб келган, чақирув қоғозини олиб, ҳарбий комиссариатга келмаган ёшларни эса милиция мажбурий равишда у ерга олиб боришга ҳақли эканини таъкидлаган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ҳуқуқ фаоли Нукус воқеаларида гумонланаётганлар қийноққа солинмаганини айтмоқда
Дунё
«Дарё» кундалигида 30 ноябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маҳаллий
Контрабанда сигареталар кўпроқ қайси вилоятлар чегараларидан олиб ўтилмоқда? Божхоначи жавоб берди