Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШ Меҳнат вазирлиги ўзининг TDA Report ҳисоботида 2011 йилдан бери биринчи марта Ўзбекистонни болалар меҳнатининг энг ёмон шаклларига барҳам бериш бўйича саъй-ҳаракатлар самарадорлиги бўйича «сезиларли тараққиёт»нинг энг яхши тоифасига киритди.

Telegram’даги «Нигоҳ» каналининг маълум қилишича, ҳисоботда бу мажбурий ва болалар меҳнатига қарши курашиш борасида олиб борилаётган самарали давлат сиёсати, шунингдек, ушбу соҳада жиноий жавобгарликнинг халқаро стандартларга тўлиқ мос равишда кучайтирилгани туфайли эришилгани алоҳида таъкидланди.

«Ўзбекистон ҳақиқатан ҳам қисқа вақт ичида таъсирчан тараққиётга эриша оладиган намунали давлатга айланмоқда», — деган АҚШ Меҳнат вазирлигининг Болалар ва мажбурий меҳнат бўйича бошқармаси раҳбари Марсиа Еугенио.

Бундан ташқари, Ўзбекистон эришган ютуқларни инобатга олган ҳолда, АҚШ Меҳнат вазирлиги мамлакатда ишлаб чиқарилган пахтани «Болалар ва мажбурий меҳнатдан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар рўйхати»дан чиқарилишини эълон қилган.

Хабарда айтилишича, ушбу қарор Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган пахта ва ундан тайёрланган маҳсулотларни АҚШга олиб киришга қўйилган расмий чекловларни бекор қилади ва шу орқали тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилиш учун янги имкониятлар очади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Россия бош вазири Мишустин Ўзбекистонга келди (фото)
Дунё
«Дарё»кундалигида 1 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Дунё
Эронда мамлакат терма жамоасининг ЖЧдаги мағлубиятини нишонлаган йигит отиб ўлдирилди