Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон Бош консуллиги ходимларининг Макка шаҳридаги «Уммул Қуро» университети профессори, доктор Надия Иброҳим Бухорий билан учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.

Фото: «Дунё» ахборот агентлиги

Фото: «Дунё» ахборот агентлиги

Қайд этилишича, суҳбат чоғида Ўзбекистонда таълим ва илм-фан соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, сўнгги 6 йил мобайнида Ўзбекистондаги Ислом цивилизация маркази, Имом Бухорий тадқиқотлар маркази, Ҳадис илми мактаби каби илмий муассасалар ташкил этилгани тўғрисида маълумотлар Саудия Арабистони вакилига тақдим этилган.

Учрашувда Надия Бухорий кўп йиллар давомида тўплаган илм-фаннинг турли соҳаларига оид 350 дан ортиқ китобларни Ўзбекистоннинг илмий муассасаларига етказишни сўраб Бош консулхонага тақдим этган.

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳузурида ташкил этилган Араб тили марказига ҳамда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Самарқанддаги Имом Бухорий илмий тадқиқотлар маркази ва Ҳадис илми мактабига тақдим этиладиган ушбу ноёб адабиётлар яқин кунларда Ўзбекистонга етказилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Пабло Эскобар буйруғи билан портлатилган Boeing, «Невский экспресс» поездидаги теракт ва совет ҳукуматига қарши бошланган Слуцк қўзғолони. Кун хронологиясида 27 но...
Маҳаллий
Ўзбекистонда 175 кишининг паспортига IMEI кодлари ноқонуний рўйхатдан ўтказилгани аниқланди
Маҳаллий
Уй-рўзғор ишлари аёлларнинг иқтисодий фаоллигини туширади: Ўзбек аёлининг мартабага эришиш имкониятлари таҳлил қилинди