Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Эрон Украинанинг дипломатик вакиллик даражасини пасайтириш қарорига нисбатан жавоб чораларини кўради. Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Носир Канани Чафий маълум қилди, деб ёзади «Коммерсантъ».

Фото: Рупеc

Фото: Рупеc

Таъкидланишича, Украина ташқи ишлар вазирлиги Эроннинг Киевдаги элчисининг аккредитациясини Эрон учувчисиз аппраратларининг Россияга сотилиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар туфайли бекор қилган.

«Теҳрон бунга жавобан зарур чораларни кўради. Биз Киевга Украина ва Эрон ўртасидаги муносабатларни бузишга интилаётган учинчи томонлар таъсиридан тийилишни маслаҳат берамиз», — деди Носир Канани Чафи.
Аввалроқ Украина Ташқи ишлар вазирлиги Эроннинг Киевдаги элчиси аккредитациядан маҳрум этилгани ҳақида хабар берган. Шунингдек, элчихона ходимлари сонини сезиларли даражада қисқартиришга қарор қилинган. Киев Теҳронни қуролларни Россияга ўтказишда айбламоқда.
«Бундай ножўя ҳаракатга жавобан Украина томони Эроннинг Украинадаги элчисини аккредитациядан маҳрум этишга қарор қилди», — дейилади Украина ТИВ баёнотида.
Таъкидланишича, Россияга қурол-яроғ берилиши Эроннинг Украинадаги можаро бўйича бетарафлик ҳақидаги расмий позициясига зид келади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 175 кишининг паспортига IMEI кодлари ноқонуний рўйхатдан ўтказилгани аниқланди
Дунё
Пабло Эскобар буйруғи билан портлатилган Boeing, «Невский экспресс» поездидаги теракт ва совет ҳукуматига қарши бошланган Слуцк қўзғолони. Кун хронологиясида 27 но...
Маҳаллий
Уй-рўзғор ишлари аёлларнинг иқтисодий фаоллигини туширади: Ўзбек аёлининг мартабага эришиш имкониятлари таҳлил қилинди