Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида ҳаракатланиб кетаётган юк машинасида ёнғин чиқди.
Вилоят ФВБ матбуот хизмати хабарига кўра, 22 сентябрь куни соат 11:22 да туманнинг Қўқонбой кўчасида ҳаракатланиб кетаётган Mercedes-Benz енгил юк машинасининг мотор ва салон қисми ёнган.
Ўт ўчирувчилар воқеа жойига 11:23 да етиб борган, 11:25 да ўраб олиниб, 11:27 да ёнғин ўчирган. Улар ёрдами билан юк машинаси шасси ва юкхона қисми сақлаб қолинган, жабрланганлар йўқ.
Ҳодисага газ турубка қисми носозлиги сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда. Айни пайтда зарар миқдори аниқланмоқда.