Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси халқаро ўртоқлик учрашуви доирасида 15 сентябрь, пайшанба куни Ироққа қарши баҳс олиб борди.
Учрашувда Ироқ 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ироқликлар сафида Фаҳад Метҳақ ва Салим Фаисал гол муаллифига айланди.
Жамоалар ўртасидаги дастлабки ўртоқлик ўйинида Ўзбекистон 5:4 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
Футзал
Ўртоқлик ўйини
15 сентябрь, пайшанба
Ўзбекистон — Ироқ
Голлар: Фаҳад Метҳақ — 2, Салим Фаисал, — 9.Ўзбекистон: 12. Равшан Элибоев, 4. Ихтиёр Ропиев, 6. Илҳом Ҳамроев, 8. Ҳусниддин Нишонов, 10. Даврон Чориев.
Захира: 16. Аббос Элмуродов, 2. Анасхон Раҳматов, 5. Суннатилла Жўраев, 7. Дилшод Раҳматов, 9. Элбек Тўлқинов, 11. Акбар Усмонов, 13. Шаҳрам Фаҳриддинов, 14. Хайрулла Солиҳов, 15. Давлат Ибрагимов, 17. Далер Эшонқулов.