Европа давлатларининг давлат қарзи қатор инқирозлар натижасида жами ЯИМнинг 97 фоизига етди. Бу ҳақда Иқтисодий масалалар бўйича Еврокомиссари Паоло Гентилонига таяниб, «ТАСС» хабар берди.
Шу билан бирга, рекорд даражадаги инфляция Европани ҳали ҳам олдини олиш мумкин бўлган таназзулга олиб келмоқда.
Давлат қарзи, албатта, барча инқирозлар натижасида ўсиб борди ва ҳозир Европада 97 фоизни ташкил этади, — дейди Гентилони.
Унга кўра, Европа шу пайтгача ўсиш суръатларини сақлаб қолди ва ишсизлик даражаси паст бўлди, аммо катта инфляция рецессия билан таҳдид қилишда давом этмоқда.
Бунинг олдини олиш учун у молиявий тартибга солиш ва энергия инқирозига қарши курашиш учун шошилинч чоралар кўришга чақирди.
Аввалроқ Европа энергия инқирозини юмшатиш учун бир йилда тахминан 280 млрд евро сарфлагани ҳақида хабар берилганди.