Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида автомобиль салонидан пневматик қурол чиқди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар қилди.
Қайд этилишича, 27 август куни соат 01:30 ларда туманда хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Х.Зокиров ва Т.Раззоқов томонидан Чўлпон кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи И.Х. (1991 йилда туғилган) бошқарувидаги Nexia-3 автомобили тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилган.
Натижада автомобиль салонидан тегишли ҳужжатлари бўлмаган пневматик қурол топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро И.Х. ва қурол М.Улуғбек тумани ИИБга топширилган.