УЕФА томонидан Туркиянинг Истанбул шаҳрида 25 август, пайшанба куни 2021/22 йилги мавсумнинг энг яхшиларини аниқлаш маросими ўтказилди.
Унга кўра, «Реал» ҳужумчиси Карим Бензема Европада ортда қолган мавсумнинг энг яхши футболчиси номига сазовор бўлди. Франциялик футболчи 2021/22 йилги мавсумда Ла Лига бош соврини ва Чемпионлар Лигасини қўлга киритди.
Мазкур соврин учун, шунингдек, «Реал» дарвозабони Тибо Куртуа ва «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне даъвогарлик қилганди.