Uzbekistan Airports АЖ томонидан 2022 йилнинг январь—июнь ойларида Ўзбекистон бўйича маҳаллий йўналишда (ҳаво кемасининг режа-жадвали бўйича етиб келиши сони) жами 1571 та авиапарвоз амалга оширилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, 2022 йилнинг 6 ойида Uzbekistan Airports ҳаво кемалари Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар ҳудудида 2315 та авиапарвозни амалга оширгани кузатилган.
Аввалроқ Boeing Ўзбекистонга самолёт етказиб беришни 2041 йилгача тўхтатгани ҳақидаги хабарларни рад этганди.