Украина пойтахти Киев шаҳридаги мактабларда 2022–2023-ўқув йилида фан дастурларидан рус тили олиб ташланади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Ҳужжатга кўра, ўқув дастурларида фанларни рус тилида ўқитиш ва рус тилини ҳатто танлов фани сифатида ҳам ўрганиш назарда тутилмаган.
«ТАСС»нинг ёзишича, 2014 йилдан бери Украинада рус тилини таълим секторидан босқичма-босқич сиқиб чиқариш жараёни олиб борилмоқда. Шунингдек, Россия «махсус ҳарбий операция» бошлаганидан бери Украина бутунлай руссизлантириш сиёсатини олиб бормоқда.
Хусусан, 1 июль куни Киев расмийлари «рус тилидаги маданий маҳсулотлар»дан оммавий фойдаланишга тақиқ жорий қилмоқчи бўлган. Уларга рус тилидаги китоблар, мусиқа, видео, спектакль, концертлар, маданий-маърифий хизматлар ва бошқалар киради. Бундан ташқари, Львов вилояти ҳокимияти ҳам ҳудуддаги мактабларда рус тилидан бутунлай воз кечилишини эълон қилган.
Изоҳ (0)