Тошкентда аҳолининг жамоат транспортидан фойдаланиш даражасини ошириш мақсадида 9 августдан бошлаб учта янги автобус йўналиши йўлга қўйилади.
«Тошшаҳартрансхизмат» матбуот хизмати хабарига кўра, булар қуйидагилар:
- 23-сонли Фарҳод бозори—«Чорсу мертоси»
- 104-сонли 12-метро бекати—4-метро бекати
- 151-сонли «Янги Ўзбекистон» боғи—«Буюк Ипак йўли метроси»
Йўналиш Фарҳод бозори бекатидан Лутфий, Муқимий, Нурафшон, Беруний, Сақичмон, Зарқайнар кўчалари орқали «Чорсу метроси» АШБга қадар, қайтиш йўналишида Чорсу метроси АШБдан Зарқайнар, Алишер Навоий, Беруний, Нурафшон, Лутфий кўчалари орқали Фарҳод бозори бекатига қадар соат 5:30 дан 22:30 гача ҳаракатланиши белгиланди. Ушбу йўналишда иш кунлари 5 та, шанба ва якшанба кунлари 4 та Isuzu автобуслари ҳаракатланади.
Фото: «Тошшаҳартрансхизмат» матбуот хизмати 104-сонли 12-метро бекати—4-метро бекати
Йўналиш 12-метро бекатидан Хонабод, Жалоир, Нилуфар, Ёқубов, Қипчоқ, Сергели йўли, Лутфкор, Мирзо Турсунзода кўчалари орқали 4-метро бекатидан Мирзо Турсунзода, Лутфкор, Янги Сергели йўли, Қипчоқ, Ёқубов, Нилуфар, Жалоир, Хонабод кўчалари орқали «12-метро бекати»га қадар соат 6:00 дан 21:00 гача ҳаракатланиши белгиланди. Ушбу йўналишда иш ва шанба кунлари 3 та, шанба ва якшанба куни 2 та Isuzu автобуслари ҳаракатланади.
Фото: «Тошшаҳартрансхизмат» матбуот хизмати 151-сонли «Янги Ўзбекистон» боғи—«Буюк Ипак йўли метроси»
Йўналиш ҳаракати тўғри йўналишда «Янги Ўзбекистон боғи»дан Ўқитувчи, Миллий боғ, Бинокор, Темур Малик, Дўрмон йўли, Мирзо Улуғбек шоҳ кўчалари орқали «Буюк Ипак йўли метроси»га қадар, қайтиш йўналишида «Буюк Ипак йўли метроси»дан Мирзо Улуғбек шоҳкўчаси, Дўрмон йўли, Темур Малик, Бинокор, Миллий боғ, Ўқитувчи кўчалари орқали «Янги Ўзбекистон боғи»га қадар соат 6:00 дан 21:00 гача ҳаракатланиши белгиланган. Ушбу йўналишда иш кунлари 6 та, шанба кунлари 5 та, якшанба куни эса 4 та Isuzu автобуслари ҳаракатланади.
Шунингдек, 110-сонли автобус йўналиши ҳаракатига ўзгартириш киритилган. ТТЗ АШБ—Қўйлиқ деҳқон бозори автобуси эндиликда Food City савдо мажмуасигача ҳаракатланади ва йўналиш номи 110-сонли Food City савдо мажмуаси—ТТЗ АШБ» автобус йўналиши деб аталади.