Ўзбекистонда 11 август куни киберхавфсизлик бўйича AntiHack Challenge турнири бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги хабар қилди.
Қайд этилишҳича, тадбир мамлакат ёшларининг ахборот хавфсизлигига қизиқишини ошириш, шунингдек, ушбу йўналиш бўйича кўникма ва салоҳиятни шакллантиришга қаратилган. Турнир дастури бир кунга мўлжалланган бўлиб, 4 та лаборатория ишларини ўз ичига олади.
Иштирок этиш шартлари:
- жамоа икки кишидан иборат бўлиши керак;
- гуруҳ аъзоларидан бирининг «уланиш нуқтаси» («точка доступа») функцияси ва эфир диапазонини бошқариш имконияти мавжуд Android мобил телефонига эга бўлиши тавсия этилади;
- Убунту виртуал машинаси ўрнатилган ноутбук (18.10 версиясидан бошлаб улаб олиш ва инъекция қилиш учун мос Wi-Fi адаптери билан);
- ташқи адаптерни улаш учун USB портли ноутбук.
Иштирок этиш учун қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтиш мумкин. Иштирокчилар саралаш босқичидан ўтиш учун аризани тўлдиришда тест синовидан ўтказилади.