Дунёдаги энг йирик криптовалюта биркоин август ойини пасайиш билан бошлаган эди. Бугун, 8 август куни биткоин ой давомида илк бор 24 минг доллардан юқорилади. Бу ҳақда «Дарё»га криптобиржадан маълум бўлди.
30 июль куни биткоин бир ярим ойлик энг юқори даражага чиққан эди — 24 593 доллар. Бу 13 июндан бери энг яхши кўрсаткич.
Душанба, 1 август куни биткоин 23 263 долларгача арзонлашди. Криптовалютанинг июль ойида 27 фоизга ошгани октябрдан бери энг яхши ой бўлганини англатади.
8-авгсутга келиб биткоин 24,2 минг доллардан ҳам юқорилади.
Таҳлилчилар август ойида биткоин нархи ўзгарувчан ҳолатда бўлишини прогноз қилмоқда.
Биткоин июнь ва июль ойларида АҚШда асосий ставканинг ошиши, инфляция ва криптовалюталар билан боғлиқ муаммолар туфайли 20 минг доллардан пастга тушиб кетган эди.
CoinDesk порталидаги маълумотларга кўра, Тошкент вақти билан 8-авгсут соат 19:00 га келиб виртуал валютанинг қиймати 24 174 доллар бўлиб турибди.
Биткоиннинг бозор қиймати 461 млрд долларга етди. 2021 йил ноябрь ойида криптовалюта нархи 68 минг долларгача кўтарилган эди.