Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг қолдирган 11-тур ўйини 6 август, шанба куни бўлиб ўтди.

Фото: «Пахтакор»

Фото: «Пахтакор»

«Пахтакор» сафарда «Сўғдиёна» меҳмони бўлди. Учрашувнинг 8-дақиқасида «шерлар» футболчиси Сардор Собирхўжаев ҳисобни очди. 19-дақиқада Драган Черан тошкентликларнинг иккинчи голига муаллифлик қилди. Биринчи бўлим сўнгида Марко Колакович ҳисобни қисқартирди.

Иккинчи бўлим бошида Одил Ҳамробеков рақиб футболчисига нисбата ишлатган қўпол ҳаракати учун видеотакрорлардан кейин қизил карточкага лойиқ кўрилди. Учрашувга қўшиб берилган вақтда «Пахтакор» дарвозаси томон пенальти белгиланди, уни Шоҳруз Норхонов голга айлантириб, мувозанатни тиклади.

Шу тариқа «Пахтакор» очколари сонини 27 тага етказиб, 2-ўринга кўтарилиб олди. «Сўғдиёна» эса 27 очко билан 3-ўриндан жой олди.

Суперлига

6 август, шанба

Қолдирилган 11-тур баҳси

«Сўғдиёна» — «Пахтакор» 2:2

Голлар: 0:1 — 8 Собирхўжаев, 0:2 — 19 Черан, 1:2 — 45+1 Колакович, 2:2 — 90+14 Шоҳруз Норхонов (пенальти).

«Сўғдиёна»: 27. Милан Митрович, 2. Сардор Қулматов, 5. Аюбхон Нўмонов (21. Абдужалил Маназаров, 25), 6. Искандар Шойқулов, 7. Шаҳбоз Жўрабеков, 11. Жасур Ҳасанов, 17.Ҳусниддин Ғофуров (10. Шоҳруз Норхонов, 55), 19. Жавоҳир Қаҳрамонов (28. Самандар Мавлонқулов, 79), 31. Лука Чермел (26. Виталий Денисов, 25), 77. Даниэль Насриддинов (9. Шавкат Саломов, 25), 93. Марко Колакович.

«Пахтакор»: 33. Элдор Суюнов, 3. Ҳожиакбар Алижонов, 5. Александр Насонов, 13. Иля Мартинович, 34. Фаррух Сайфиэв, 6. Икром Алибоев, 7. Одил Ҳамробеков, 27. Сардор Собирхўжаев, 17. Достон Ҳамдамов (88. Шаҳзод Азмиддинов, 52), 10. Драган Черан (28. Диёр Холматов, 90+7), 19. Пишемислав Банашак (8. Азиз Турғунбоев, 65).

Огоҳлантиришлар: Мартинович (90+2), Собирхўжаев (90+5).

Четлатиш: Ҳамробеков (52).

Изоҳ
Асосий янгиликлар