Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бухоро вилояти Когон туманида 1 йил олдин ўғрилик содир этган шахслар ушланди. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Маълумотга кўра, 2021 йил 25 август куни номаълум шахс тумандаги «Тараққиёт» маҳалласида яшовчи Н.Ф.нинг уйига ғайриқонуний равишда кириб, унинг ётоқхонасидаги жавон ичидан 20 турдаги тилла тақинчоқларни, 120 доллар, 5000 Россия рубли ва 250 000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб, жабрланувчига жами 49 миллион 550 минг сўм миқдорда моддий зарар етказган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, бир қатор тезкор суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари олиб борилган. Аммо жиноят содир этган шахсларни аниқлашнинг имкони бўлмаган.

Олиб борилган суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари натижасида ўғрилик содир этилган кундан бир йил ўтиб мазкур жиноятни содир қилган шахслар аниқланди. Ушбу жиноятни содир қилганлар — Самарқанд вилояти Жомбой тумани Кўкгумбаз маҳалласида яшовчи, 2000 йилда туғилган А.О. ўзининг жиноий шериги — 2000 йилда туғилган Ж.Ф. ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Жиноий гуруҳнинг бошқа ҳудудларда, жумладан, Бухоро туманида ҳам ўғрилик жиноятини содир этгани аниқланган. Ҳозирда гуруҳ аъзоларига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Шунингдек, республиканинг бошқа ҳудудларида содир этилиб, фош этилмасдан қолаётган ўғрилик ва бошқа турдаги жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркия ва Суриядаги зилзилада ҳалок бўлганлар сони 9 мингдан ошди
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Тошкент ерусти метросининг қурилиш ишлари билан танишди 
Маҳаллий
Мудофаа вазирлигида қатор тайинловлар амалга оширилди