Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

2022 йилнинг дастлабки беш ойида Ўзбекистон Бразилиядан 5,4 миллион долларга қорамол гўшти импорт қилди. Бу ҳақда «Дарё»га Давлат статистика қўмитаси ҳисоботидан маълум бўлди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Ўзбекистон фақат шу йилдан бошлаб Бразилияда гўшт сотиб олмоқда – 2021 йилда бундай импорт бўлмаган.

Кучли ўсишга қарамай, Ўзбекистон гўштни асосан Беларусдан сотиб олишда давом этмоқда — беш ой ичида импорт 44,8 миллион долларни ташкил этди. Бу ўтган йилга нисбатан 83,1 фоизга кўп.

Жорий йилда гўшт импортига жами 81,2 миллион доллар сарфланди. Бу 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 2,1 баробар кўпдир.

Аввалроқ Ўзбекистон Қирғизистондан рекорд миқдорда чорва моллари импорт қилгани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар