Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

15 июнь куни Олий Мажлис Сенатида Хотин-қизлар ва болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган қонунчиликни такомиллаштириш масалалари юзасидан тузилган ишчи гуруҳнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда юқори палата матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Сенат матбуот хизмати

Фото: Сенат матбуот хизмати

Йиғилишда ишчи гуруҳ аъзолари томонидан ўтган йиғилишда белгилаб олинган вазифалар доирасида амалга оширилган ишлар, хотин-қизлар ва вояга етмаганларга нисбатан содир этилаётган ножўя ҳаракатларнинг келиб чиқиш сабаблари, уларнинг олдини олиш бўйича қонунчиликни такомиллаштиришга, шу жумладан, жазо чораларини кучайтиришга доир таклифлар ҳамда бошқа масалалар муҳокама қилинган.

Йиғилиш якунида ишчи гуруҳ томонидан соҳага оид қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан қонун лойиҳасини ишлаб чиқишга келишиб олинган.

Фото: Сенат матбуот хизмати

Фото: Сенат матбуот хизмати

«Шу муносабат билан қонунчиликни такомиллаштиришда кенг жамоатчиликни, шу жумладан, фуқаролик жамияти институтлари вакилларини, олимлар ва мутахассисларни ишчи гуруҳ фаолиятида ўз таклифлари билан фаол иштирок этишга чақирамиз», — дейилади хабарда.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда тўй куни ўйинда ютқазиб қўйган куёв келинни ургани акс этган видеолавҳа тарқалганди. Кейинроқ мазкур тўй маросими Сурхондарёда бўлгани ва келинни урган куёв жавобгарликка тортилгани тўғрисида маълум бўлди. Олий Мажлис Сенати Хотин қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси мазкур ҳолатни кескин қоралаб чиққанди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар