Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Швеция бош вазири Магдалена Андерссон мудофаа вазири Питер Хултквистни истеъфога чиқариши кераклигини айтди. Бу ҳақда Expressen нашри хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, Туркия раҳбарининг талаби тахминан 10 йил аввал Хултквистнинг Курдистон ишчилар партияси ва унинг қамоқдаги раҳбари Абдулла Ўжаланни гўёки «улуғлагани» билан боғлиқ.
«Туркия Хултквистнинг мудофаа вазири лавозимидан четлатилишини истайди», — деди нашр манбаси. Қайд этилишича, бу масала Швециянинг НАТОга кириши бўйича икки давлат вакиллари ўртасида бўлиб ўтган музокаралар чоғида кўтарилган.
Аввалроқ Эрдўғон Финляндия ва Швеция билан НАТО бўйича олиб борилаётган музокаралардан норози бўлган эди.