Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонда 2022 йилнинг январь—май ойларидаги ҳолатга кўра, 16 ёшгача болалари мавжуд бўлган уй хўжаликлар (оилалар) 75,3 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда уй хўжаликлари танлама кузатувлари маълумотларига асосан Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Шундан:

  • бир болалилар — 23,3 фоиз;
  • икки болалилар — 26,3 фоиз;
  • уч болалилар — 18,3 фоиз;
  • тўрт ва ундан кўп болалилар — 7,4 фоиз.
Кузатув натижаларига кўра, 24,7 фоиз уй хўжаликларида 16 ёшгача бўлган болалар мавжуд эмас.

2022 йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 35 миллион 433 минг 772 кишини ташкил этганди. Доимий аҳолининг 17 607 934 нафари аёллар, 17 825 838 нафари эркаклардир. Шунингдек, мамлакатда доимий аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги 73,8 ёшни ташкил этмоқда.

Аввалроқ Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистонда 14 ёшгача бўлган болалар сони қанчани ташкил этиши тўғрисида маълумот берганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 2 декабрь куни 156 кишида коронавирус аниқланди
Маҳаллий
Жанубий Корея мамлакатда ишлаш ниятидаги ўзбекистонликлар учун квоталар сонини оширади
Дунё
«Ҳинд Чернобили» — Пхобалдаги техноген ҳалокат, Эрон олий раҳбарига айланган Ҳоманаий ва Совуқ урушга якун ясаган Ельцин—Буш. Кун хронологиясида 3 декабрь