Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Тожикистонда 2 июнь куни Тошкент вақти билан 23:34 да зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар қилди.

Фото: ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази

Фото: ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази

Қайд этилишича, зилзила координаталари — 38,2 градус шимолий кенглик; 68,63 градус шарқий узунлик. Эпицентрдаги магнитудаси 3,4 га тенг бўлган. Чуқурлиги — 20 километр.

Зилзила эпицентри Тошкентдан 344 километр жанубий-шарқда жойлашган.

Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи қуйидагича:

  • Узун туманида 3 балл;
  • Денов туманида 2 балл;
  • Шўрчи туманида 2 балл.
Бундан аввал Ўзбекистон ҳудудида 20 майда 2 баллик, 6 майда 2 баллик ва 20 апрелда 2–3 баллик зилзилалар сезилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар