Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Россия Украинада уруш олиб бориш орқали геноцидга гижгижламоқда ва украин халқини йўқ қилишга қаратилган ҳаракатларни амалга оширмоқда. Бу ҳақда Американинг New Lines Institute for Strategy and Policy ва Канаданинг Рауль Валленберг номидаги Инсон ҳуқуқлари бўйича маркази маърузасида айтилади, деб ёзади Meduza.

Мариуполдаги вайрон бўлган бинолар орасида ўйнаб юрган болалар.

Мариуполдаги вайрон бўлган бинолар орасида ўйнаб юрган болалар.
Фото: AP Photo

Маърузани ёзишда 30 нафар етакчи ҳуқуқшунос ва геноцид бўйича экспертлар қатнашди. Улар Россия БМТнинг Геноцид жинояти олдини олиш ва унинг учун жазолар ҳақидаги конвенциясининг иккинчи ва учинчи моддаларини бузгани ҳақидаги хулосага келди.

Маърузада таъкидланишича, айбловлар тинч аҳолининг оммавий ўлдирилиши, зўравонлик ёрдамидаги депортациялар ва Украинага қарши сафсаталар каби далиллар билан мустаҳкамланади. Далиллардан бири сифатида Россия президенти Владимир Путиннинг Украина давлат сифатида мавжуд бўлиш ҳуқуқига эга эмаслиги ҳақидаги гаплари келтирилади.

Маъруза муаллифлари Украинадаги вазиятни Сребреницадаги қирғинга қиёслаб, дунё етакчиларини кеч бўлмасидан Россияга таъсир ўтказишга чақирмоқда. Бу уруш бошидан бери Украинадаги геноцид ҳақида тайёрланган биринчи мустақил маърузадир.

Россиянинг Украинадаги хатти-ҳаракатларини Эстония, Латвия ва Канада парламентлари расман геноцид деб тан олган. АҚШ президенти Жо Байден ҳам ҳодисаларни худди шу атама билан таърифлаган ва юридик жиҳатдан баҳони тегишли экспертлар бериши кераклигини таъкидлаган.

New Lines Institute for Strategy and Policy ва Рауль Валленберг номидаги Инсон ҳуқуқлари бўйича марказ аввалроқ Хитойнинг Шинжон вилоятидаги ва Мьянмадаги геноцид ҳақида маърузалар тайёрлаган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар