Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Вайнер Лиил Хуррамов Франциянинг Канн шаҳридан кичик репортаж тайёрлади. Унинг айтишича, Каннда ҳеч ким асабийлашмайди, ҳамма хурсанд юради.
Иккинчи марта оналик бахтига сазовор бўлган актриса Баҳора Арслонова фарзандига илиқ тилаклар ёзиб қолдирган мухлисларига миннатдорлик билдирди.
Зоҳиршоҳ Жўраев Сурхондарёдаги тўйлардан бирида кекса мухлисининг рақсга тушаётгани акс этган видеони саҳифасига жойлади.
Дилноза Кубаева акасини туғилган куни билан табриклади.
Бобур Йўлдошев ҳамда Шаҳло Зоирова янги клипда суратга тушмоқда. Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган қисқа видеода Бобур Йўлдошевнинг нақадар маҳоратли актёр эканини кўриш мумкин.
Шаҳло Аҳмедова Хивада тушган суратини саҳифасига жойлади.
Зиёда водий йўлида қурут ва патир сотадиган мухлислари билан дийдорлашди ҳамда улар билан суҳбатда бўлди.
Таниқли хонанда Дилдора Ниёзова турмуш ўртоғининг хоҳиши билан санъатдан бутунлай кетганини эълон қилди. Хонанданинг турмуш ўртоғи бироз аввал рафиқасининг тўйларга бошқа чиқмаслигини айтган, Дилдора Ниёзова эса унинг бу сўзларини инкор қилиб, олдиндан олиб қўйилган хизматларга боришини маълум қилганди.
Ҳалима Ибрагимова Юлдуз Усмонованинг ретро қўшиқлардан иборат концерт дастурига тайёргарлик жараёнидан видео тайёрлади. Видеода репетициядан сўнг Юлдуз Усмонова «Миллион» кулги жамоасининг концертига ҳам кириб ўтганини кўриш мумкин. «Оддий декорация билан уч-тўрт киши саҳнага чиқиб концерт бериб ётишибди. Баракалла! Болалар ишлаяпти», — дейди хонанда концерт ҳақида гапириб.
Актриса Дурдона Қурбонова келинлик либосида тушган суратини кузатувчилари билан бўлишди.
«Қалпоқ» ҳажвий кўрсатувидаги Алфия кампир образи билан томошабинларга яхши таниш актриса Барно Тешабоева янги образ иштирокида вайнлар суратга олишни бошлади.
Марҳум хонанда Охунжон Мадалиев ҳаёт бўлганида 21 май куни 59 ёшга тўлган бўларди. Қиличбек Мадалиев ушбу сана муносабати билан отасини хотирлади.
Россиялик хонанда Наргиз Зокирова «Чорсу» бозорида помидор ва бақлажон сотаётгани акс этган видеони саҳифасига жойлади.
Мавзуга доир:
- Instagram: Шаҳзода Муҳаммедова Америкага кетяпти, Лола Шаҳзода билан қандай муносабатда? Каниза янги машинасини кўрсатди
- Instagram: Туғуруқхонадан чиққан Баҳора Арслонова, Марям Тиллаеванинг эри ҳақидаги янги баёноти, Канн кинофестивалида қатнашаётган ўзбекистонлик машҳурлар
- Instagram: Отасига машина совға қилган Феруза Норматова, Баҳром Назаровни шокка туширган мухлиси, онасини Озода Нурсаидова билан таништирган Лиил Хуррамов
- Instagram: Турк йигитга турмушга чиққан ўзбек актрисаси, Феруза Жуманиёзова хонадонида байрам, «пул ёмғири»га дуч келган Шаҳло Зоирова
- Instagram: Фарзандли бўлган Баҳора Арслонова, ҳашаматли гардеробини кўрсатган Малика Равшанова, Анжелина Жолининг Мирзабек Холмедов билан боғлиқ «армони»