Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Аслида беш соат давомида ухлаш одатий ҳолга ўхшайди, лекин бу муаммо организмда жиддий оқибатларга олиб келади. «Домашний очаг» нашри нима учун тунги дам олишга камида 8 соат сарфлаш кераклигини маълум қилди.

Фото: «Домашний очаг»

Фото: «Домашний очаг»

Калифорния университетининг нейрофизиология ва психология профессори Метю Уокер уйқунинг фойдалари ҳақида китоб ёзди ва нима учун бу жуда муҳимлигини эслатиб ўтди.

Меъёрида ухламаслик натижасида қуйидаги муаммолар юзага келиши мумкин:

  • мияда тезда янги хотиралар яратилишида тўсқинлик пайдо бўлади;
  • организмнинг Альцгеймер касаллигининг ривожланиши билан боғлиқ бўлган бета-амилоид деб аталадиган токсик оқсилни миядан ювишга тўсқинлик қилади;
  • эркакларда тестостерон даражасини пасайтиради;
  • юрак-қон томир тизимини қайта ишга туширишга имкон бермайди: уйқунинг чуқур босқичида пулс ва қон босими пасаяди. Кам ухлаш натижасида эса инфаркт хавфи жиддий равишда ошиши мумкин.
  • Уокер АҚШда баҳорда кун узайишига мисол келтиради: одамлар бир соат уйқуни йўқотади ва эртаси куни бошқа кунларга қараганда юрак хуружи 24 фоиз кўпроқ қайд этилади;
  • ошқозон ва кўкрак саратони ривожланишига тўсқинлик қилувчи иммун ҳужайралари сонини 70 фоизга камайтиради. Уйқусизлик ва саратон хавфи ўртасидаги боғлиқлик туфайли Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тунги уйқусизликни кансероген деб таснифлайди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Украина 2 та аэродромга дронлар билан зарба беришга уринди — Россия Мудофаа вазирлиги
Маҳаллий
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча чақалоқ туғилгани маълум бўлди
Маҳаллий
«Меҳнати кўп бўлса-да, маоши кам, олган пули ҳалол бўлсин». Жамоатчилик электр монтёрларни олқишламоқда