Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ушбу жуфтликлар тўй маросимини шу қадар кенг миқёсда ўтказдиларки, мухлислар бу ёрқин воқеани вақти-вақти билан ёдга олиб туради, деб ёзади Grazia.

Жастин Тимберлейк ва Жессика Бил — 6,5 миллион доллар (2012 йил)

Фото: Grazia

Фото: Grazia

Хонанда ва актриса 2012 йил октябрь ойида турмуш қурган. Жуфтлик беш йил давомида учрашиб юрди, баъзи мухлислар эса уларни расмий никоҳдан ўтишига ишонмаган. Аммо узоқ кутилган маросим Италия жанубида бўлиб ўтди. «Турмуш қуриш ажойиб. Маросим жуда яхши ўтди», — деди ёш оила журналистларга.

Жорж Клуни ва Амал Аламуддин — 4,5 миллион доллар (2014 йил)

Фото: Grazia

Фото: Grazia

Дунёнинг энг романтик шаҳарларидан бири бўлган Венецияда 2014 йилда актёр Жорж Клуни Амал Аламуддин билан турмуш қурган. 2014 йил 27 сентябрда бўлиб ўтган тўй учун жуфтлик меҳмонларни гўзал шаҳар бўйлаб сайр қилдирувчи ўнлаб қайиқларни ижарага олди. Гувоҳларнинг таъкидлашича, гуллардан ва шамлардан иборат «бадиий» тўй – Клуни ва Аламуддин каби икки юлдуз учун жуда мос келади.

Софиа Вергара ва Жо Манганелло — 4 миллион доллар (2015 йил)

Фото: Grazia

Фото: Grazia

Тўй учун жуфтлик 1 миллион долларга гуллар сотиб олди ва яна шунча пулнинг ярмини таомга сарфлади. София ва Жо барча таклиф қилинганлардан совғалар ўрнига пулни хайрия ишларига сарфлашни сўрашган.

Ким Кардашьян ва Канье Уэст — 2,8 миллион доллар (2014 йил)

Фото: Grazia

Фото: Grazia

Ушбу жуфтлик тўй ва қимматбаҳо совғаларни ташкил қилиш учун меъёрдан ошмасликка қарор қилди. 200 дан ортиқ меҳмонлар Флоренцияга таклиф қилинди, у ерда ажойиб байрам ташкил этилди. Фақатгина Италия қалъаси Белведер форти ижараси янги турмуш қурганларга ярим миллион долларга тушди, залларни янги гуллар билан безаш ҳам худди шу миқдорга тенг. Юлдузли жуфтлик синовларига дош бера олмаганига қарамай, кўпчилик бу тантанани узоқ вақт эслаб юриши шубҳасиз.

Кристина Агилера ва Жордан Братман — 2 миллион доллар (2005 йил)

Фото: Grazia

Фото: Grazia

Қўшиқчи ва мусиқа продюсери Калифорнияда турмуш қурди. Кристинанинг тўй либоси деярли 100 минг долларга тушди. Янги турмуш қурганлар тўй учун маблағни тежамаганликлари дарҳол аён бўлди. Катта харажатларга қарамай, Агилера, худди Вергара каби, меҳмонлардан ҳеч қандай совға олмасликни, аксинча, Америка фондларидан бирига хайрия ишларини амалга оширишни сўради. Афсуски, жуфтликнинг никоҳи ҳам 6 йилгина давом этди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Нукус воқеаларида айбланаётганлар суди давом этмоқда: асосий гумонланувчилардан бири иккинчисини фирибгар деб атади
Маҳаллий
Қашқадарёда 3 кунлик фирма 2,6 млрд сўмлик иссиқхона ўрнатиш тендерини ютиб олди
Дунё
Лукашенко Беларусь ташқи ишлар вазири Макей билан видолашув маросимида иштирок этди (фото)