Фарғона водийсида ноқулай об-ҳаво шароити юзага келгани сабабли ҳамда йўловчиларга ҳаракатланиш учун қулайлик яратиш мақсадида фақат 5 май куни Uzbekistan Airways АЖ Фарғона ва Наманганга қўшимча қатновларни амалга оширади. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар берди.
Қўшимча авиақатновлар қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади (маҳаллий вақт билан):
HY-085/086 Тошкент—Фарғона—Тошкент йўналиши:
- Тошкентдан жўнаб кетиш — соат 15:00;
- Фарғонага етиб бориш — соат 16:00;
- Фарғонадан жўнаб кетиш — соат 17:00;
- Тошкентга етиб бориш — соат 18:00.
- Тошкентдан жўнаб кетиш — соат 19:00
- Наманганга етиб бориш — соат 20:00
- Намангандан жўнаб кетиш — соат 21:00
- Тошкентга етиб бориш — соат 22:00
Аввалроқ кучли ёғингарчиликлар туфайли Қамчиқ довони вақтинча ёпилгани, кейинроқ эса довон йўли қайта очилгани тўғрисида хабар берилганди. Йўловчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 5 май куни Тошкент—Андижон—Тошкент йўналишидаги поездлар қатнови вақтинча тўхтатилган.