Аброр Пўлатов Ўзбекистон Миллий медиа ассоциациясига бош директор этиб тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.
Қайд этилишича, тайинловга қадар Пўлатов ЎзЕОАВМА бош директорининг ижодий масалалар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, 4 май куни Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси (ЎзЕОАВМА) Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси номи билан қайта ташкил этилди.
Аввалроқ Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги котибиятига янги раҳбар тайинлангани хабар қилинганди. Шунингдек, Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари лавозимидан озод этилгани, Адлия вазирлиги тизимида янги лавозим тайинловлари амалга оширилгани ҳақида хабар берилган.