2022 йил 2 майдан 3 майга ўтар кечаси Нью-Йоркда анъанавий Костюм институти бали бўлиб ўтди. Met Gala мода саноатидаги энг муҳим воқеалардан бири ҳисобланади — юлдузлар томошабинларни ҳайратда қолдириш мақсадида ушбу оқшом учун либосларни диққат билан танлайди. Бу йил маросимнинг мавзуси «Тилларанг жозибадорлик» бўлиб, бу нафақат ёрқин либосларга, балки XIX аср охири модасига ҳам тегишли. Ушбу тантанали оқшомда тилларанг либослар кўп кийилди, юлдузлар эса мавзуни максимал даражада ёритишга ҳаракат қилди, деб ёзади Grazia.
Мисол учун, қизил йўлакка биринчилардан бўлиб Блейк Лайвли чиқди – юлдузга тадбирни эри Райан Рейнолдс билан олиб бориш ишониб топширилган. Актриса улкан олтин бант билан безатилган бежирим либосда пайдо бўлди.
Блейкнинг ортидан Кайя Гербер қизил йўлакка чиқди ва у ушбу тантанали оқшом учун қандай кийиниш кераклигини намоён қилди. Ёш модель 70 йиллар услубидаги ёрқин кўйлакни танлади, у образини жингалак соч турмаги билан тўлдирди.