Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Бухоро вилоятида фуқароларга қалбаки авиачипталар расмийлаштириб берган МЧЖ раҳбари ва унинг шериги аниқланди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.

Маълум қилинишича, департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган. Текширув давомида «Б.Ф.» МЧЖ раҳбари, муқаддам фирибгарлик жиноятлари учун икки маротаба судланган Н.М. ва фуқаро И.Г. олдиндан тил бириктириб, 2022 йилнинг январь—февраль ойларида «С.А.» АЖ номидан 27 нафар фуқарога Бухоро—Домодедово йўналиши бўйича қалбаки авиачипта расмийлаштириб бергани аниқланган. Ушбу шахслар фуқароларнинг жами 52,7 миллион сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Наманганда 82 кишига қалбаки авиачипта сотган аёлга жиноят иши қўзғатилгани тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар