Миллий гвардия қўмондонининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинловлари амалга оширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.
Қайд этилишича, Подполковник Бахтиёр Усмонов Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси Жанговар, касбий ва жисмоний тайёргарлик бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган.
Тайинловга қадар у Қўриқлаш бош бошқармаси Кадрлар бошқармаси жанговар ва жисмоний тайёргарлик бўлими бошлиғи лавозимида хизмат қилган.
Подполковник Ғиёсиддин Сирожиддинов Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси Хизматни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган.
Тайинловга қадар у Қўриқлаш бош бошқармаси жамоат хавфсизлигини таъминлашга кўмаклашиш ва қўриқланаётган объектларда ҳуқуқбузарликларни олдини олишни мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи лавозимида хизмат қилган.
Аввалроқ Дин ишлари бўйича қўмита раисига янги ўринбосар тайинлангани хабар қилинганди. Шунингдек, Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институтига ректор тайинлангани ва Ўзбекистоннинг БААдаги янги элчиси тайинлангани ҳақида хабар берилган.