Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги март ойида асосий турдаги қишлоқ хўжалиги ва гўшт маҳсулотларининг нархларини таҳлил қилди.
Ушбу давр мобайнида бозорда киви 2 500 сўмга, мандарин 1 500 сўмга, мош 1 250 сўмга, картошка (импорт), лавлаги, турп 500 сўмга ҳамда гуруч (аланга) 250 сўмга арзонлашган.
Шу билан бирга, узум 12 500 сўмга, булғори қалампири (қизил) 10 000 сўмга, бодринг (орзу нави) 8 000 сўмга, анор 5 500 сўмга, апельсин ва булғори қалампири (яшил) 5 000 сўмга, помидор 4 000 сўмга, нўхот 3 000 сўмга, саримсоқ пиёз 2 500 сўмга, қовун, гуруч (лазер) ҳамда помидор (пушти) 2 000 сўмга, пиёз 1 200 сўмга, нок ва лимон 1 000 сўмга ҳамда карам 850 сўмга ошган.
Давлат божхона қўмитасининг маълумотларига асосан, март ойида умумий қиймати 55,1 млн долларлик (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 7,9 млн доллар кўп) жами 94,7 минг тонна (8,0 минг тонна кўп) қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти амалга оширилди.
Хусусан, мазкур даврда 32,8 минг тонна карам, 11,0 минг тонна мош, 9,2 минг тонна ловия, 8,2 минг тонна сабзи, 6,7 минг тонна помидор, 5,6 минг тонна майиз, 2,9 минг тонна қуритилган мева, 2,3 минг тонна турп, 2,1 минг тонна лавлаги, 2,0 минг тонна гулкарам, 1,2 минг тонна узум, 1,1 минг тонна анор ҳамда 399 тонна бодринг ташқи бозорларга етказиб берилган.
Март ойида 33,1 млн долларлик маҳсулотлар импорт қилинган. Бу ўтган йилнинг худди шу даврига нисбатан 19,6 млн доллар кўп. Бу вақт ичида умумий қиймати жами 144,9 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, хусусан, 101,4 минг тонна картошка, 15,4 минг тонна банан, 12,8 минг тонна мандарин, 5,3 минг тонна олма, 1,3 минг тонна апельсин ва 316 тонна киви импорт қилинган.
Маълумотларга кўра, «Қўйлиқ» бозорига март ойида ҳудудлардан жами 26,3 минг тонна, хусусан, 12,6 минг тонна картошка, 8,9 минг тонна пиёз, 1,4 минг тонна карам ва 3,4 минг тонна сабзи келтирилган.
Шунингдек, «Қўйлиқ» бозорига Покистондан 10 175 тонна, Эрон давлатидан 672 тонна, Қозоғистондан 584 тонна, Афғонистондан 517 тонна ва Қирғизистондан 318 тонна картошка келтирилган.
Бундан ташқари ҳудудлардан «Чорсу» деҳқон бозорига 1-31 март кунлари жами 467,6 тонна, шу жумладан 329,1 тонна мол гўшти ва 138,6 тонна қўй гўшти келтириб сотилган.
Аввалроқ февраль ойида озиқ-овқат нархлари қандай бўлгани ҳақида хабар берилган эди.